UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

14 ноя 14:06
Янгиликлар

Гимнастика

Оксана Чусовитинанинг издошлари сараланди

Пойтахтимизда ўсмир қизлар ўртасида спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари якунланди.

Икки кун давом этган мамлакат биринчилигида юртимизнинг 7 та ҳудудидан 50 га яқин ёш иқтидорли гимнастларимиз ғолиблик учун куч синашди.

Спорт гимнастикаси бўйича ёшлар ўртасида мазкур чемпионат жорий йилдаги энг муҳим мусобақалардан биридир–дейди мусобақа бош ҳаками Э.Ракова– Ғолибликни қўлга киритган спортчилар асосида терма жамоа учун келжакда етакчи номзодлар саралаб олинади.

Дарҳақиқат, спорт гимнастикаси олимпия ўйинлари Дастуридаги энг чиройли спорт турларидан бири ҳисобланади.

Замонавий спорт гимнастикасига 19-аср бошида немис мутахассиси Ф.Л.Ян (Ф.Л.Жаҳн) асос солган. 1973 йил Халқаро олимпиада қўмитаси тасдиқлаган замонавий спорт гимнастикаси дастурига эркаклар ҳамда аёллар ўртасида ўтказиладиган шахсий ва жамоа биринчиликлари киради. Ҳар бир машқда мажбурий ва эркин композиция бўлади.

Спорт гимнастикаси тарихида ҳамюртимиз афсонавий гимнаст, Олимпияда чемпиони, Жаҳон ва Осиё чемпиони, Геннес рекордчиси Оксана Чусовитинанинг ўз ўрни бор.

Бугун якунланган мамлакат чемпионатида жамоавий баҳсларда пойтахтликларга тенг келадиган жамоа топилмади.

Финалда иштирок этган Тошкент шаҳрининг Тошкент 1 жамоаси 98,460 очко билан биринчи, Тошкент 2 жамоаси 94,890 очко билан иккинчи, Самарқанд жамоаси 83,890 очко жамғариб учинчи ўринни қўлга киритишди.

Шахсий биринчиликда ғолиблар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.

ФИНАЛ:



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг