UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

06 май 09:08
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Олимпиада лицензиялари учун кечаги уриниш ўхшамади, умидимиз бугунги баҳслардан

Таиланднинг Паттайя шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё қитъаси учун Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақанинг биринчи кун ортда қолди.

Унда ҳамюртларимиз 3 йўналишда лицензиялар учун баҳс олиб боришди. Афсуски, беллашувлар жамоамиз учун муваффақиятсиз якунланди. Каноэчиларимиз Владлен Денисов ва Герасим Кочнев жуфтлиги 1000 метрга кечган баҳсда марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтишди. 

Худди шу масофада кураш олиб борган каноэчиларимиз жуфтлиги Шоҳруҳбек Аъзамов ва Жавоҳир Нурматов, 500 метр масофага кечган баҳсда Арина Танатмишева (каноэ) тўртинчи бўлиб маррага келдилар. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада фақат биринчи ўрин эгаларигина Олимпиада йўлланмаларига сазовор бўлишади. 

Токио шаҳрида ўтиши керак бўлган академик эшкак эшиш бўйича лицензион мусобақанинг илк куни ноқулай об-ҳаво сабаб бир кунга сурилди. Бугунги беллашувларда спортчиларимизга омад тилаймиз. 

Унда қуйидаги вакилларимиз баҳс олиб боришади:

Байдарка:
Шаҳриёр Маҳкамов (К1, 1000 метр)
Екатерина Шубина (К1, 200 метр)
Денис Онуфриев (К1, 200 метр)

Каноэ:
Бекзод Умаралиев (С1, 1000 метр)
Гулбаҳор Файзиева (С1, 200 метр)

Академик эшкак эшиш. Токио (Япония):
М1х 2000 метр: Меҳрож Маматқулов
W1х 2000 метр: Малика Тагматова
LM2х 2000 метр: Шаҳбоз Холмирзаев ва Собир Сафоролиев
LW2х 2000 метр: Луиза Исмоилова ва Омадой Отақўзиева

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг