UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

25 авг 13:19
Янгиликлар

Тадбирлар

Олимпия захираларини тайёрлаш тизимини янада кучайтириш мавзусида онлайн йиғилиш ўтказилди

Теглар :  СелекторМОҚ
МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигида Олимпия захираларини тайёрлаш тизимини янада кучайтириш мавзусида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.

ZOOM платформаси орқали ўтказилган ушбу йиғилишда Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларнинг мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбир аввалида Рустам Шоабдураҳмонов кучли захира спортчиларини тайёрлаш масаласининг қанчалик долзарб эканини таъкидлаб, бу борада қилиниши керак бўлган ишлар бўйича мутасаддиларнинг фикрини ўрганди. Йиғилиш давомида теннис, регби, гандбол ва бир қатор федерациялар раҳбарияти мазкур мавзу юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтишди.

13 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини қабул қилар экан, Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик бўйича бир қатор вазифаларни белгилаб берди. Улар орасида жамоавий спорт турларида ҳам Олимпия ўйинларига йўлланма олиш вазифаси қўйилди.

Қайд этиш жоиз, спортга ихтисослашган таълим муассасаларида жамоавий йўналишларга ажратилган квоталар кам. Йиғилиш давомида шу ва бошқа масалалар, жумладан, Олимпия захиралари коллежи, Жисмоний тарбия ва спорт университетида жамоавий йўналишлардаги квоталар сонини кўпайтириш таклифи, спортчиларни қабул қилиш ва уларни ўқитиш тизими, миллий чемпионатларда рақобатбардош кучли клубларни кўпайтириш каби йўналишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларида иштирок этадиган жамоаларни шакллантириб бориш масаласи ҳам куннинг долзарб мавзуларидан бўлди. Тадбир якунида МОҚ раҳбари кун тартибидаги масалалар юзасидан федерацияларнинг таклифлари кўриб чиқилишини таъкидлаб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг