UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

19 апр 08:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Оливейрага ғалаба берган ҳакам Царукяндан кечирим сўради

Чарльз Оливейра ва Арман Царукян ўртасидаги жанг ҳакамларидан бири Майк Белл якунда бразилияликка ғалаба тақдим этганди.

Бу ҳолат деярли барча ММА оммасини ажаблантирганди. Царукяннинг ғолиб эълон қилинаётган пайтдаги ҳолатини кўргандирсиз. Оливейрага ғалаба тақдим этган ҳакам хатосини тушуниб етган кўринади, у арманистонлик жангчидан бунинг учун узр сўради. 

Бу ҳақда "Ахалкалакец" Даниэль Корьмега берган интервьюсида маълум қилган.

"Ҳакам учинчи раунддаги ғалабани Оливейрага берди. Ҳакам мураббийимга қўнғироқ қилиб, "сизлар ҳақ эдинглар, мен ғалабани Оливейрага бермаслигим керак эди. Бунинг учун узр сўрайман" дебди. Агар мағлубиятга учраганимда, ўша ҳакамни ўлдирардим. У сал қолганда менинг фаолиятимни барбод қиларди. Танаффуссиз машғулотлар, азобли вазн ташлашлар, сизларнинг жангимни кутишларингиз, якунда мана бундай драма. Билмадим, ҳакам жангни бошқа позициядан кўргандир. Ўтган йили рефери айнан шу рефери, яъни Майк Белл бир ўзи Алекса Грассо ва Валентина Шевченко ўртасидаги жанг тақдирини ҳал қилганди. У сўнгги раундни 10-8 ҳисобида мексикаликка тақдим этганди. Бу билан ҳакам Шевченкони чемпионик камарини қайтариб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилганди", - деди Царукян. 

Эслатиб ўтамиз, даъвогарлик мақомидаги Арман Царукян - Чарльз Оливейра жанги UFC 300 турнири доирасида ўтказилганди. Уч раунд тўлиқ давом этган жангда Арман ҳакамларнинг айри қарори билан 28-29, 29-28, 29-28 ҳисобларида ғалаба қозонганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг