UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

15 май 16:51
Янгиликлар

Самбо

Олмалиқда кадетлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланмоқда

Теглар :  Самбо
Аввалроқ хабар берганимиздек, Олмалиқ шаҳри самбо бўйича кичик ёшдаги ўсмирлар (кадетлар) ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади.

Мусобақа иштирокчилари бирин-кетин мусобақа ўтказиладиган жойга етиб келишмоқда. Режага кўра, бугун чемпионатда қатнашадиган спортчилар тарозидан ўтишади. 16 ва 17 май кунлари асосий баҳслар ташкил этилади. 

Мусобақа 18 та вазн тоифасида (йигитлар ўртасида 9 та, қизлар ўртасида 9 та) ташкил этилмоқда. Баҳсларда умумий ҳисобда 570 нафардан ортиқ спортчи қатнашади. 

Ушбу мусобақалар орқали терма жамоамиз мураббийлари Осиё чемпионати ва жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибимизни аниқлаб олишни мақсад қилишган. 

Қайд этиш лозимки, мусобақа давомида Ўзбекистон самбо ассоциациясининг йиғилиши ҳам ташкил этилади. Унда ташкилий масалалар, мусобақага оид ва антидопинг билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг