UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

13 ноя 07:02
Янгиликлар

Тадбирлар, Осиё ўйинлари

Олтин медаль учун 99 млн. Самарқандда Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари тақдирланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Самарқанд шаҳридаги "Боқий шаҳар" мажмуасида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган ХIХ ёзги Осиё ҳамда IV Параосиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

Тадбирда бевосита Самарқанд вилояти ҳоким Эркинжон Турдимов иштирок этиб, спортчиларга мукофотларни топширди. 

Осиё ва Параосиё ўйинларида фахрли ўринларни қўлга киритган спортчилар қуйидаги пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди:

Олтин медаль учун – 99 миллион сўм, тренерига 66 миллион сўм;

Кумуш медаль учун – 66 миллион сўм, тренерига 33 миллион сўм;

Бронза медаль учун – 33 миллион сўм, тренерига 16 миллион 500 минг сўм.

Умумий ҳисобда тақдирлаш учун 3 миллиард 36 миллион сўм ажратилган.

Маълумот учун, самарқандлик спортчилар Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза, Пара Осиё ўйинларида эса 2 та олтин ва 6 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг