UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасиини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0

30 дек 18:34
Янгиликлар

От Спорти

Ўрта Осиёдаги энг қимматбаҳо пойгачи от ўлиб қолди

Қирғизистондаги энг йирик - Барон лақабли тулпор Бишкек яқинида, улоқ тортиш бўйича миллий мусобақалардан сўнг ўлиб қолди.

Барон учун от эгасига бир неча маротаба миллион доллар таклиф этишган.

Барон эгаси Олмос Қўлдошев уни кўп марта ўйинларга олиб чиққан, аммо от мана шу тарзда кутилмаганда ўлиб қолишини ҳеч ҳам хаёлига келтирмаган.

"Мен Баронни улоқ тортиш мусобақасига олиб чиқдим, ўйиндан кейин биз у билан халқ орасидан ўтиб кетаётган эдик. Кутилмаганда у йиқилди ва жони узилди...  Ҳамма афсус чекарди, айримлар ҳатто кўз ёш тўкди", — деб ҳикоя қилади Қўлдошев.

Отнинг собиқ эгаси тулпор учун фожиа рўй бермасидан икки кун олдин тулпор учун миллион доллар таклиф қилишганини айтган. Шундан сўнг от ўлган.

"Бу Осиёдаги энг қимматбаҳо от эди. Ўлими сабаби нимадалигини билмайман", — деб қўшимча қилган эркак.

Бароннинг насл-насаб шажарасида Англия пойгачи отлари ва оддий оғир вазнли отлар ҳам бор. Ҳаётлиги вақтида унинг вазни 920 килограмм бўлган. Аммо вазнига қарамай, Барон улоқ тортиш ўйинларида асосий етакчилардан бири бўлган.

Эгасининг сўзларига кўра, Барон насл қолдиришга улгурган. Тойлардан бирини у 10 минг долларга пуллаган.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг