UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

27 июл 09:40
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

“Осиё болалари” (“Дети Азии”): Ҳамюртларимиз мусобақага жўнаб кетишди

27-июл – 8-август кунлари Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида “Осиё болалари” (“Дети Азии”) Халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтади.

Спортни ривожлантириш вазирлигида “Осиё болалари” мусобақасига жўнаб кетувчи делегация аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, спорт таълим муассасаларининг мутасадди раҳбарлари, спорт федерацияларининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда Россияга йўл олаётган делегациямиз аъзолари учун барча шароитлар яратилганлиги таъкидланди. Шунингдек, делегация аъзоларига кун тартиби бўйича ахборот етказилди.

Маълумот учун: мазкур мусобақада 174 нафар (101 нафар ўғил бола, 73 нафар қиз) ҳамюртимиз спортнинг 17 та турида ўз омадларини синаб кўришади.

“Осиё болалари” ўйинлари Осиё Олимпия Кенгаши ташаббуси билан ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади.

Бугун тонгда терма жамоамиз делегацияси Россияга жўнаб кетди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг