UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

22 июн 20:27
Янгиликлар

Спорт курашлари

Осиё чемпионати. Бугун эркин курашчиларимиз 1 та кумуш, 4 та бронза медалига эга чиқишди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ҳамда ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатининг сўнгги куни эркин кураш бўйича барча ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Бироз аввал якунига етган кечки финал дастурида 7 нафар эркин курашчимиз Осиё чемпионати медаллари учун гиламга чиқди. Улардан 5 нафари якунда шоҳсупага кўтарилди.  

60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жавоҳир Чулибоев Осиё чемпионлиги учун кечган баҳсда мезбонлар вакили Билол Шарип уулуша 5-8 ҳисобида ютқазиб, кумуш медаль соҳибига айланди. 

Учинчи ўрин учун бўлиб ўтган беллашувда рақибларидан усну келган Аббосбек Қобилов, Ҳусанбой Усмонов, Шерзод Поёнов ва Ҳикматулло Қурбонов терма жамоамизга бронза медалини тақдим этишди. 

Осиё чемпионати. Финал дастури

Олтин медаль учун

60 кг: Жавоҳир Чулибоев - Билол Шарип уулу (Қирғизистон) 5-8

Бронза медаль учун 

45 кг: Беҳруз Қаландаров - Нурассил Ассамбек (Қозоғистон) 6-9

48 кг: Азиз Раҳмонов - Рамил Рассим (Қозоғистон) 2-6

51 кг: Аббосбек Қобилов - Азим Абдикаликов (Қирғизистон) 4-3  

55 кг: Ҳусанбой Усмонов - Йоко Ито (Япония) 7-0

92 кг: Шерзод Поёнов - Саҳил Жаглан (Ҳиндистон) 4-3

110 кг: Ҳикматулло Қурбонов - Рентсендаржаа Мунҳбаатар (Мўғулистон) 10-0 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг