UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

23 июн 18:30
Янгиликлар

Спорт курашлари

Осиё чемпионати. "Классикларимиз" биринчи кунни 2 та олтин, 2 та кумуш медаль билан якунлашди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар (U 17) ва ёшлар (U 20) ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги кунги баҳслари ҳам ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Қувонарлиси, бугунги беллашувларда иштирок этган 4 нафар юнон-рум курашчимизнинг бари медалларга эга чиқди. Улардан биринчилардан бўлиб Шермуҳаммад Шарибжонов Осиё чемпионлигини расмийлаштириб олди. 60 кг вазндаги юнон-рум курашчимиз олтин медаль учун кечган баҳсда қирғизистонлик Нурмуҳаммет Абдуллаевни 9-0 ҳисобида доғда қолдирди.

Осиё чемпионлиги учун асосий даъвогар ҳисобланаётган юртдошимиз Аброр Атабаев бу тахминларни амалда оқлади. Яқиндагина Қозоғистонда ўтган катталар ўртасидаги нуфузли рейтинг турнири ғолиби бўлган Атабаев энди ёшлар орасида Осиё чемпионига айланди. У финал учрашувида қирғизистонлик Азамат Саматни 10-0 ҳисобида доғда қолдирди ва Ўзбекистон терма жамоасига иккинчи олтин медални тақдим этди.  

72 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жаҳонгир Ҳамроев Осиё чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз Осиё чемпионлиги учун кечган муросасиз баҳсда қирғизистонлик Адилхан Нурланбековга 2-4 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

77 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дилшод Омонгелдиев финал учрашувида қирғизистонлик Акилбек Талантбековга имкониятни бой (0-9) бериб, Осиё чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди. 

Шу тариқа, юнон-рум курашчиларимиз биринчи кунги беллашувларни 2 та олтин, 2 та кумуш медали билан якунлашди. Эртага қолган вазн тоифаларида медаллар учун беллашувлар давом эттирилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг