UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

25 фев 07:22
Янгиликлар

Қиличбозлик

Осиё чемпионатининг илк кунида 2 та олтин ва 2 та кумуш ФОТОРЕПОРАЖ

Сингапур менежменти ривожлантириш институтида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Мусобақанинг биринчи куни қизлар ўртасидаги рапира баҳсларида иштирок этган Маржона Усмонова Эрон ва гонконглик рақибаларини мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Олтин медаль учун у таиландлик рақибасига қарши майдонга чиқди. Маржона беллашувда дадил ва чаққон ҳаракатлари эвазига рақибасини мағлуб эта олди.

Шу ўринда, саблячи йигитларимизнинг ажойиб иштирокини алоҳида таъкидлаш жоиз. Икки иқтидорли йигитимиз Алланияз Эшчанов ҳамда Исламбек Абдазов барча рақибларини мағлуб этиб, финалда ўзаро баҳс олиб боришди. 

Исламбек тенгдошидан маҳорат бобида устун эканлигини намойиш этиб, ғалаба нашидасини сурди. Шунингдек, чемпионлик йўлида шпагачимиз Мейирхан Тимуров  финалда  қозоғистонлик Богдан Лукинга имкониятни бой берди.

Биринчи кун баракали бўлди: қиличбозларимиз 2 та олтин ҳамда 2 та кумуш медалларига эга бўлишди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг