UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0

14 апр 09:50
Янгиликлар

Дзюдо

Осиё Очиқ Кубогининг учинчи кун ғолиб ва совриндорлари маълум (Қизлар) + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Учқун Муродов хотирасига бағишланган Осиё Очиқ Кубоги давом этмоқда.

Мусобақада мамлакатимиз спортчиларидан ташқари қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган жами 800 нафарга яқин дзюдочилар ғолиблик йўлида кураш олиб боришяпти. Навбат ёшлар ўртасидаги беллашувларга етиб келди. Учинчи кунги баҳсларда қизлар ўртасида 4 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. 

Қувонарлиси, бугун ҳам дастлабки икки кунда бўлгани сингари барча вазн тоифаларида ўзбекистонлик дзюдочи қизлар олтин медалларни қўлга киритишди. Кеча оқшом "Универсал" спорт саройида, қизлар ўртасидаги беллашувларда тўрт маротаба Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.


Қизлар ўртасидаги ғолиб ва совриндорлар:

-48 кг вазн тоифаси (10 иштирокчи)

1. Севинч Муродова (Ўзбекистон)

2. Улбусин Ҳакимова (Ўзбекистон)

3. Севинч Исроилова (Ўзбекистон)

3. Милена Боруболотова (Қирғиз Республикаси)


-52 кг вазн тоифаси (19 иштирокчи)

1. Зарина Жамолова (Ўзбекистон)

2. Райҳона Маматова (Ўзбекистон)

3. Иродахон Комилова (Ўзбекистон)

3. Сўғдиёна Рафкатова (Ўзбекистон)


-57 кг вазн тоифаси (18 иштирокчи)

1. Деспина Бочкова (Ўзбекистон)

2. Жанар Жолдошева (Қирғиз Республикаси)

3. Дилфуза Ибраимова (Ўзбекистон)

3. Аселхан Аралбаева (Ўзбекистон)


-63 кг вазн тоифаси (17 иштирокчи)

1. Маржона Нуруллоева (Ўзбекистон)

2. Сарвиноз Ҳусанова (Ўзбекистон)

3. Динора Эгамберганова (Ўзбекистон)

3. Асал Каримжонова (Ўзбекистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг