UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасиини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0

14 апр 10:26
Янгиликлар

Дзюдо

Осиё Очиқ Кубогининг учинчи кун ғолиб ва совриндорлари маълум (Ёшлар) + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Учқун Муродов
Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Учқун Муродов хотирасига бағишланган Осиё Очиқ Кубоги давом этмоқда.

Мусобақада мамлакатимиз спортчиларидан ташқари қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган жами 800 нафарга яқин дзюдочилар ғолиблик йўлида кураш олиб боришяпти. Навбат ёшлар ўртасидаги беллашувларга етиб келди. Учинчи кунги баҳсларда ёшлар ўртасида 3 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. 

Қувонарлиси, худди қизларда бўлгани сингари ёшларда ҳам барча вазн тоифаларида ўзбекистонлик дзюдочилар олтин медалларни қўлга киритишди. Кеча оқшом "Универсал" спорт саройида умумий ҳисобда етти маротаба Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.


Ёшлар ўртасидаги ғолиб ва совриндорлар:

-60 кг вазн тоифаси (45 иштирокчи)

1. Анваржон Иброҳимов (Ўзбекистон)

2. Муродил Муродиллаев (Ўзбекистон)

3. Телжан Султанбай (Қозоғистон)

3. Ассилхан Зинуллин (Қозоғистон)


-66 кг вазн тоифаси (50 иштирокчи)

1. Дилшодбек Ҳамроев (Ўзбекистон)

2. Бобожон Муқтадири (Тожикистон)

3. Низомиддинхўжа Тошпўлатов (Ўзбекистон)

3. Али Болат (Қозоғистон)


-73 кг вазн тоифаси (40 иштирокчи)

1. Акобир Убайдуллоев (Ўзбекистон)

2. Муҳаммедали Закиров (Қозоғистон)

3. Ҳожиакбар Тошев (Ўзбекистон)

3. Элбек Тожиев (Ўзбекистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг