UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

03 окт 10:47
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Осиё вице-чемпионлари тантанали кутиб олинди

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳри мезбонлик қилаётган сув спорти турлари бўйича турли ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати ўз поёнига етиб қолди.

Ҳозирда синхрон сузувчиларимиз қитъа биринчилиги медаллари учун курашишда давом этаётган бўлса, кеча кечқурун сув полоси бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва қизлар терма жамоалари юртимизга қайтиб келишди.

Эътиборли жиҳати, айнан қизлар термаси Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди ва натижада улар келгуси йил Исроил давлатида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Сув полоси бўйича қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида сариқ қитъанинг 6та терма жамоаси иштирок этди. Ўйинлар давравий тизимда ўтказилиб, барча учрашувларда ғалабага эришган Япония терма жамоаси 10 очко билан қитъа чемпионига айланди. Қозоғистон ва Ўзбекистон қизлар терма жамоалари эса бир хил – учтадан ўйинда зафар қучишди. Фақат, ўзаро ўйиндаги анчайин ишончли – 16:11 ҳисобидаги ғалаба якунда қизларимизга кумуш медални тақдим этди.

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг