UZ

Сўнгги янгиликлар

14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0 10:09UFC 302. Ислам Махачев Дастин Порьени муддатидан олдин мағлубиятга учратди 0 10:02Шунақаси ҳам бўлади: «Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро! 0

02 май 17:17
Янгиликлар

От Спорти

От спорти. Ўзбекистон чемпионати бошланди, дастлабки ғолиблар маълум

Теглар :  От спорти
Пойтахтимизда от спорти бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди.

Кеча мусобақа доирасида «Дрессаж» беллашувлари ўтказилди.

Маълумот учун, мусобақалар 4 босқичда ўтади. Ҳар сафар ижро элементлари мураккаблашиб боради. Чемпионат дастури 4-5-6 ёшли ёш отларнинг бошланғич даражасидан бошланиб, Катта отда юриш даражаси билан якунланишини кўзда тутади.

“Дрессаж” Ўзбекистон Чемпионати биринчи босқичи мусобақаларининг натижаларини ҳавола қиламиз:

Ўрта соврин «В»
1-ўрин — Инна Токмакова — Кедарь

Кичик соврин:
1-ўрин — Павлива Оксана — Файбле
2-ўрин — Инна Токмакова — Олимп
3-ўрин — Феруза Абдуллаева — Сальвадор

Медиум тест:
1-ўрин – Лисяк Анна – Цельсиус
2-ўрин – Деревянко Алена – Лотос
3-ўрин – Мирасова Диана – Азалгишер

Дастлабки соврин:
1-ўрин — Зорькина Алёна — Зейми
2-ўрин — Маҳмуджонов Абдуллох — Жизель.
3-ўрин — Маҳмуджонов Муҳаммад — Санжар

Прелиминар(музокарали) тест:
1-ўрин — Саидалимова Гульмира — Регистр.
2-ўрин — Ахметзиянова Есфирь — Рекет
3-ўрин — Кришева Арина — Акдам

4 ёшли отлар учун дастлабки отда юриш:
1-ўрин — Зорькина Алёна — Асланхон.

5 ёшли отлар учун дастлабки отда юриш:
1-ўрин — Лисяк Анна — Даунлоудс Дива
2-ўрин — Деревянко Алена — Кристсон
3-ўрин — Абдуллаева Феруза — Брабус

6 ёшли отлар учун дастлабки отда юриш:

1-ўрин — Кемалова Евдокия — Румба

Бугун катталар ўртасида от йўрттириш баҳслари бошланди. 5-8 май кунлари эса 1998-2000 йилларда туғилган спортчилар ўртасида шу йўналишди мусобақалар ўтказилади.

Беллашувлар Тошкент шаҳри, Қорасув-6 массивидаги “Universal Jumping Club” от спорти клубида ўтказилмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
03 май 10:28:10
Saidzhon Abdullaev
Спортчилар кайси худуд (шахар, вилоят) шарафини химоя килаётгани жуда кизик, илтимос, шуни инобатга олинглар.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг