UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

11 май 08:35
Янгиликлар

Тадбирлар

Отабек Умаров ООК мутасаддилари билан ҳамкорликнинг янги босқичларини муҳокама қилди

Бугун Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) 43-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтади.

Унда иштирок этадиган ООК вице-президенти Отабек Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси айни пайтда Бангкок шаҳрида бўлиб турибди ва расмийлар билан бир қатор учрашувлар ташкил этмоқда. 

Ана шундай учрашувлардан дастлабкиси ООКнинг амалдаги раҳбари Ража Сингх ва ООК Бош директори, Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World aquatics) президенти Ҳусайн Ал Мусаллам билан ўтказилди.

Самимий руҳда кечган суҳбатда Отабек Умаровга МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамроҳлик қилди. Даставвал, Отабек Муҳаммадалиевич мамлакатимизда Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига олиб борилаётган катта ҳажмдаги тайёргарлик ҳақида умумий маълумот берди. 

ООК мутасаддилари Ўзбекистон бўлажак мусобақани юқори савияда ўтказа олишига ишонишини, бир неча кун муқаддам Тошкентда бўлиб қайтган Ишчи гуруҳ жараённи юқори баҳолаганини маълум қилди.

Шунингдек, Ҳусайн Ал Мусаллам билан юртимизда сув спорти турлари ривожини янги босқичга олиб чиқиш, маҳаллий мураббий ва ҳакамлар учун таниқли экспертлар иштирокида кўпроқ семинарлар ташкил этиш каби мавзулар кўриб чиқилди. 

Суҳбатда Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари учун қурилаётган замонавий сув спорти ҳавзаси ва кейинчалик ундан самарали фойдаланиш масаласи ҳам ўрин олди. World aquatics раҳбари мавзу юзасидан ўзининг керакли тавсияларини бериб, бу борада Ўзбекистонни ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг