UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0

08 фев 17:42
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Отасининг тобути устига медалини қўйган, рақсга қатнашган, ҳарбийнинг ўғли, боксга жуда кеч кириб келган Александр Усик қиссаси

Александр Усикни унинг отаси илк бор бокс залига олиб келган, лекин ўғлининг бокс чўққисига чиққанини кўрмади.

Усикнинг отаси 2012 йилги Олимпиададаги чемпионлигидан сўнг вафот этган. Отасининг ўлимидан 10 йилдан ошиқ вақт ўтган бўлишига қарамай, у ўғли учун туртки бўлиб қолмоқда. Ота ўз ўғлини ёшлигидан боксга ўргатиб келган ва ёмон машғулот ҳамда жанглардан кейин доим Александрга дакки бериб келган. «У доим машқ қилиш ва ўқишга ундаб, мажбурлаган. Ҳозир менда мавжуд бўлган барча нарса унга тегишли. Отам мен учун кўп сармоя киритди, ҳаётда оила, спорт ва таълимни биринчи поғонага қўйишни ўргатди», дея эслайди украиналик боксчи. 

Катта Усик ҳар доим боласининг яхши ўқишини ва яхши инсон бўлиб улғайишини хоҳларди. Ҳатто у учун универсал формула ҳам ўйлаб топган эди. «Сен аҳмоқ бўлсанг, ҳеч кимга керак эмассан, шунинг учун яхши ўқишинг лозим, деб менга насиҳат қиларди отам», дейди қаҳрамонимиз. Усик 15 ёшидан бокс билан шуғуллана бошлаган. Бунга қадар эса футбол, кураш ва карате спорт турларида, шунингдек, рақсда ўз омадини синаб кўрган. «Бир куни мен уйга келиб, отамдан сўрадим: «Мен ким бўлишимни истайсиз?» У шундай жавоб берди: «Аввало, сен яхши инсон бўлишинг керак. Шунда орзу қилган барча нарсангга эришасан», дейди Александр. Украиналик спортчи болалигида онаси билан туғилган Риботин қишлоғига кўчиб келганида, у футбол билан қаттиқ шуғулланган. 

Кейинчалик у «Таврия» болалар жамоасига қабул қилинди, аммо у ердаги жанжалдан сўнг кетди. Усик клубга қайтиш учун жамоадошидан кечирим сўрашни хоҳламади. Шу билан бир қаторда оилада унинг машғулотларни давом эттириши учун етарли маблағ йўқ эди. Шундан сўнг Александр боксга кўчиб ўтди ва у буни шундай хотирлайди: «Отамнинг айтишича, менда ҳамма нарса бор. Ҳайрон бўлдим. «Дада, мен футболни яхши кўраман, қанақа бокс? У ерда мени уришяпти!» ва у жавоб берди: «Улар сени уришини истамасанг, сен уларни ур». Боксчининг отаси Афғонистондаги урушда иштирок этиб, икки марта яраланган ҳамда ўғлига пичоқ ишлатишни ўргатган. Онаси: «У жиноятчи бўлиб улғаяди», деб қаршилик қилишига қарамай, отаси бу йўлдан қайтмади. 

«Мен урушдан кейинги ҳолатнинг оқибатларини ва у билан нималар содир бўлганига гувоҳ бўлдим. Отамда тез-тез бош оғриғи, жуда юқори қон босими кузатиларди. Вафотига яқин қолганда, даҳшатли тушлар кўрар ҳамда ўлган ўртоқларининг исмини айтиб кечалари бақириб чиқарди», деб отасини ёдга олади қаҳрамонимиз. Урушдан кейин катта Усик қўриқлаш ва қурулиш майдончасида ишлаган, ўғлига Афғонистонда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида умуман гапирмаган, аммо у ердаги муҳитни кўп бор сўзлаб берган. Боксчининг ўзи бу ҳолатни шундай ифодалайди: «У урушда содир бўладиган ғайриинсоний ҳодисалар даҳшатли эканлигини айтиб берарди. Худо кўрсатмасин, масалан, сизнинг бошингизга шундай кунлар тушди дейлик, чидай олармидингиз?» Ҳарбий тизим Александрнинг тарбиясига таъсир кўрсатди. 

Отаси унга кўплаб нарсаларни ўргатиб кетган. Украиналикнинг сўзларига қараганда, унда кучли ҳарактерни шакллантирган ва дидига таъсир қилган шахс айнан унинг падари ҳисобланади. «Эсимда, отам менга пайпоқ, ички кийим, оёқ кийимларни ювишни ўргатган. Ғижим кўйлак ва шимни кўчага кийиб чиқишимга доим қарши эди», дейди қаҳрамонимиз. Усик жуда ёш пайтидан пул ишлаб топишни бошлаганди. У ўзини кўрсатиш учун қишлоқни айланиб чиқар, кексаларнинг ўтинини чопишга кўмаклашар, ғишт терар, сигир боқар ҳамда ўт ўрар эди. Шу ҳизматлари эвазига айримлар унга пул берган. Чемпион ушбу даврларни шундай хотирлайди: «Мен топган пулимни олиб келиб, бу менинг ҳиссам, дедим. Отам уларни олиб, бир четга қўйди. Ҳар доим улар пулларимни ташлаб юборяпти деб ўйлардим, лекин отам уларни йиғиб юрган экан. Нимадир керак десам, ўзим берган пуллардан сотиб олиб берарди. Шунингдек, отам мени яхши кўришини ҳеч айтмаган, бироқ кўчадаги танимшларим бу ҳақида кўп марта сўзлаб берарди. Менимча, у совет пайтида ўсгани учун ҳис-туйғуларини кўрсатмаслиги керак бўлган.


Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг