UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

25 дек 17:59
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбек дзюдосида йил сарҳисоби: Муроджон Йўлдошев ва Диёра Келдиёрова энг яхши деб топилди

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг 2023 йил сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда якунига етиб бораётган йилда қайд этилган натижалар эсга олиниб, янги Олимпия йили учун режалар кўриб чиқилди. Тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, шунингдек, Илиас Илиадис бошчилигидаги дзюдочиларимиз ва мураббийлар штаби иштирок этди.

Тадбир аввалида федерация Бош котиби Азизжон Собиров 2023 йил амалга оширилган ишлар бўйича тақдимот ўтказди. Унга кўра, спортчиларимиз йил давомида ўтган турли ёш тоифаларидаги халқаро мусобақаларда жами 99 та олтин, 72 та кумуш ва 149 та бронза медалларини қўлга киритишган. Шунингдек, мутахассис дзюдо мактабларининг фаолияти, юртимиз бўйлаб ушбу спорт оммавийлигини ошириш бўйича қилинаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтди.

Ўз ўрнида, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов давлатимиз атлетларимизни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашда давом этишини, бунга жавобан дзюдочиларимиздан янада юқори натижалар кутилишини таъкидлади. Шунингдек, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасини “Миллий спорт мукофоти-2023” тақдирлаш маросимида “Йилнинг энг яхши терма жамоаси” номинацияда ғолиб чиққани билан қутлади.

Анжуман давомида Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов 2023 йил ўзбек дзюдоси учун муваффақиятли ўтгани, хусусан, биринчи бор жаҳон чемпионатида 4 та медаль қўлга киритилгани, Осиё ўйинларида илк бора 3 та олтин медаль жамғарилгани, спортчиларимизнинг 12 йиллик танаффусдан кейин “Мастерс” турнирида олтин медалга эга чиқишгани, пойтахтимизда “Катта дубулға” турнири, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё кубоги ва қитъа биринчилиги юқори савияда ўтказилганини ёд олди. Шунингдек, А.Камилов давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан 2024 йил бундан ҳам катта ютуқларга эришишни мақсад қилинганини билдирди.

Тадбир давомида мутахассислар янги очиладиган дзюдо академияси, Париж-2024 цикли давомида терма жамоамиз қатнашиши кутилаётган мусобақалар, Олимпиада режалари ва бошқа кўплаб мавзуларда журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Якунда федерация кесимида энг яхшилар тақдирланишди. Унга кўра, жаҳон чемпионатининг бронза, Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари соҳиби Муроджон Йўлдошев, шунингдек, жаҳон чемпионатининг кумуш, Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари эгаси Диёра Келдиёрова мос равишда энг яхши эркак ва аёл спортчилар сифатида эътироф этилди. Шунингдек, бошқа бир қатор йўналишларда ҳам мукофотлар ўз эгаларига топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг