UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

22 июл 09:41
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон дзюдо терма жамоасининг "Мастерс" турнирида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди

Теглар :  Дзюдо
Аввал хабар берилганидек, 4-6 август кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри навбатдаги "Мастерс" турнирига мезбонлик қилади.

Нуфузи жиҳатидан жаҳон чемпионатидан кейинги ўринда турувчи ушбу мусобақада иштирок этиш истаги билан айни дамга қадар дунёнинг 55 мамлакатидан 400 нафардан ортиқ спортчилар рўйхатдан ўтган. Беллашувларда терма жамоамиз аъзолари ҳам медаллар ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқишади. Мусобақада қатнашадиган таркибимиз қуйидагича.

Эркаклар терма жамоаси:

- 60 кг: Дилшод Баратов

- 60 кг: Достон Рўзиев

- 66 кг: Сардор Нуриллаев

- 66 кг: Муҳриддин Тиловов

- 73 кг: Обидхон Нўмонов

- 73 кг: Муроджон Йўлдошев

- 73 кг: Шаҳрам Ахадов

- 90 кг: Давлат Бобонов

- 90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов

- 100 кг: Музаффар Тўрабоев

- 100 кг: Отабек Тўрабоев

+ 100 кг: Алишер Юсупов

+ 100 кг: Шоҳруҳхон Баҳтиёров

Аёллар терма жамоаси:

- 48 кг: Ҳалима Қурбонова

- 52 кг: Диёра Келдиёрова

- 52 кг: Сита Кадамбаева

- 57 кг: Шукуржон Аминова

- 70 кг: Гулноза Матниязова

- 70 кг: Шоҳиста Назарова

- 78 кг: Ирисхон Курбанбаева

Ғолиб ва совриндорларга бериладиган рейтинг очколари бўйича "Мастерс" турнири, Жаҳон чемпионатидан кейинги ўринда туриши билан янада аҳамиятли. Унда спортчилар медаллар учун курашибгина қолмай балки, биринчи ўрин учун 1800 очко, иккинчи ўрин учун 1260 ва учинчи ўрин учун 900 очкони ўз ҳисобига ёздириб қўйишади. Қолаверса, "Мастерс" турнирида қатнашган ҳар бир спортчига 200 очко берилади. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил Исроилда бўлиб ўтган "Мастерс" турнирида терма жамоамизнинг уч нафар аъзоси Шаҳрам Ахадов ( - 73 кг вазнда кумуш), Муроджон Йўлдошев ( - 73 кг вазнда бронза), Алишер Юсупов ( + 100 кг вазнда бронза) медалларга эга чиқишган эди. 




Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг