UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

14 ноя 13:45
Янгиликлар

Каратэ

Ўзбекистон каратэ миллий федерациясининг фаолияти танқидий кўриб чиқилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси аъзолари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, вазирликнинг тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раҳбарияти, мураббийлар ҳамда терма жамоа аъзолари иштирок этди.

Йиғилиш кескин ва танқидий руҳда ўтиб, унда сўнгги йилларда Ўзбекистон каратэ миллий федерациясида содир бўлган ўзгаришлар спортдаги натижаларга ҳам салбий таъсир кўрсатгани, оқибатда айни пайтга келиб ушбу олимпия спорт турида вакилларимиз Токио олимпиадасига биронта ҳам йўлланмани қўлга кирита олишмагани жиддий танқид қилинди.

Спортчилар ҳар қандай шароитда ҳам ўз ишига профессионал даражада ёндашган ҳолда машғулотларга жиддий эътибор қаратиши кераклиги, терма жамоа аъзолари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитасининг доимий назоратида эканлиги, ҳукуматимиз томонидан жаҳон ареналарида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимизга доимий ғамхўрлик кўрсатилиши таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раҳбариятига олдинда турган вазифаларга жиддий ёндашиш кераклиги, яқинда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги мусобақасининг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш, терма жамоада рақобатни янада ошириш, бунинг учун селекция ишларини кучайтириш лозимлиги уқтирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг