UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

20 июн 18:39
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон крикет федерацияси Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан Меморандум имзолади

Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан крикет спорт турини кенг кўламда ривожлантириш борасидаги ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Хусусан, федерация олий таълим муассасалари ўртасида ҳам крикет бўйича ҳамкорликни кенг йўлга қўйишни мақсад қилган.

Шу мақсадда кеча Тошкент давлат иқтисодиёт университетида  Ўзбекистон крикет федерацияси Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан крикет спорт турини талаба-ёшлар орасида кенг ривожлантириш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзолади. 

Меморандумни Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев ҳамда мазкур университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Садирдин Худойқулов имзолашди. 

Меморандум доирасида университет стадионида Тошкентнинг "Anfa" ҳамда Тошкент  давлат иқтисодиёт университетининг крикет клублари ўртасидаги ўртоқлик ўйини ўтказилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг