UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

14 фев 12:48
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон крикет федерацияси ва ЎзДЖТСУ ўртасида Меморандум имзоланди

Теглар :  ЎзДЖТСУКрикет
Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистон крикет федерацияси ҳамда Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ўртасида крикет спорт турини ривожлантириш борасидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандумини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Миҳлиев, университетнинг илмий ишлар ва иновациялар бўйича проректори Камил Баязитов, Гандбол, теннис, бадминтон назарияси ва услубияти кафедраси мудири Шуҳрат Тўлаганов, университетнинг проффесор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Университет ва крикет федерацияси ўртасида имзоланган ушбу меморандумдан кўзланган мақсад - таълим, илм-фан, маънавий-маърифий соҳаларда билим ва тажриба алмашиш, ёшлар ўртасида крикет спорт турини янада ривожлантириш, университет талабалари орасида крикет спорт турини оммалаштириш ва уларни шу спорт турига жалб қилиш орқали иқтидорли спортчи-талабаларни саралаш ва крикет бўйича мусобақалар ташкил этиш каби бир қатор вазифаларни амалга оширишдан иборат.

Федерация ва университетнинг ўзаро келишуви доирасида крикет бўйича мутахассисларини жалб этган ҳолда қисқа ўқув кўрсларини ташкил этиш, крикет спорт турига оид илмий рисолалар чоп этишни йўлга қўйиш ҳам келишиб олинди.

Меморандум имзолаш маросими якунига етгач, Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Миҳлиев тадбир иштирокчиларига крикет спорт турининг мамлакатимизда ҳали янги спорт турлари қаторида эканлиги, крикет федерациясининг ички ва халқаро ҳамкорлик доирасидаги фаолияти, крикет спорт турини ривожлантириш орқали туризмга кенг йўл очилиши, “Ханчжоу – 2022” Осиё ўйинларида иштирок этиш режалари сингари маълумотларни бериб ўтди.

Шундан сўнг университет талабалари иштирокида крикет спорт тури бўйича кўргазма шаклидаги тақдимот ўтказилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан фаол иштирокчиларга фахрий ёрлиқлар, университет ректори ва бошқа масъулларга ташаккурнома тақдим этилди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон крикет федерацияси 2019  йил 29 ноябрда расман фаолиятини бошлаган бўлиб, федерация раиси Азиз Миҳлиев сайъ-ҳаракати билан крикет спорт тури ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликдаги халқаро алоқлар йўлга қўйилган.

Университет ва крикет федерацияси томонидан имзоланган келишув ҳам мамлакатимизда крикет спорт турининг ривожланишига, ёшлар орасида оммавийлашиши учун дастурул амал бўлиб хизмат қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг