UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0

02 янв 16:16
Янгиликлар

От Спорти

Ўзбекистон от спортини ривожлантиришда Уммон билан яқиндан ҳамкорлик қилади

Теглар :  От спорти
Кеча, 1 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Уммон Султонлигидаги элчиси Анвар Абдуҳалимов мамлакат от спорти федерацияси президенти Ал Саид Мунзир бин Сайф бин Ҳамад ал Бусаиди билан учрашув ўтказди.

Бунгача Ал Саид Мунзир сентябрь ойида юртимизга ташриф буюриб, от спортини ривожлантиришда мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича музокара олиб борганди.

Кеча ташкил этилган учрашувда ҳам Ўзбекистонда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш истиқболлари, ўзбекистонлик мутахассисларнинг малака ошириш дастурларида иштирок этиши, уммонлик чавандозларнинг Ўзбекистондаги мусобақаларда қатнашиши масалалари муҳокама қилинди.

2019-2020 йилларда Ўзбекистонда от спорти мактабларининг моддий-техник базасини ривожлантириш режалаштирилмоқда. Учрашувда элчи Абдуҳалимов мазкур ислоҳотларда уммонлик дўстлар фаол иштирок этишларига умид қилишини айтиб ўтди.

Шунингдек, мактабларда имконияти чекланган болалар учун ҳам шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида отхоналар қурилади, отлар учун махсус инвентарлар харид қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг