UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

12 янв 08:20
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Ўзбекистон сафига ўтган Европа чемпиони Илья Сибирцев: "АҚШдаги жамоам мамлакатдаги энг кучли 10 та жамоадан бири"

Теглар :  Илья Сибирцев
Хабар берганимиздек, 2-18 февраль кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади.

Ўзбекистон сузиш терма жамоаси мусобақадан олдин асли россиялик Илья Сибирцевни ўз таркибига қўшиб олди. АҚШдаги Луисвил университети талабаси ҳисобланади. У айнан шу университетда шуғулланади ва мусобақаларда иштирок этади.

2023 йилги АҚШ чемпионатида иккита бронза медалини қўлга киритган Илья Ўзбекистон сафидаги илк Жаҳон чемпионати олдидан фикрлари билан ўртоқлашди:

- Жаҳон чемпионатига қандай режа асосида тайёргарлик кўряпсиз?

Айни пайтда мен АҚШда тахсил оламан ва мусобақаларга Университет жамоаси бош мураббийи Артур Альбиеро бошчилигида тайёргарлик кўраман. Бизнинг жамоа Американинг 10 та кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Табиийки, тайёргарлик машғулотлари юқори савияда олиб борилади. Бизнинг жамоамизда Доҳа шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган бошқа юрт спортчилари ҳам бор. 

- Машғулотлар қаерда ва қандай шароитда олиб борилади?

Бизнинг Университетда 50 метрлик бассейн мавжуд. Биз шу ерда шуғулланамиз. Аксарият мусобақалар 25 метрлик бассейнларда ўтказилгани боис, машғулотлар асосан бассейннинг ярим қисмида ўтказилади. Бизнинг жамоа 50 нафар сузувчи ва яна 10 нафар сувга сакраш усталаридан иборат. Спортчилар ўзлари иштирок этадиган йўналишларга кўра, гуруҳларга ажратилган. Бундан ташқари жамоамизда шифокорлар, диетологлар, психологлар фаолият кўрсатишади. 

- Машғулотлар кимнинг бошчилигида олиб борилади?

Жамоамиз 20 йилдан зиёд вақт давомида бош мураббий Артур Альбиеро бошчилигида машғулотлар ўтказиб келади. Ушбу мутахассис АҚШнинг машхур ва катта тажрибага эга мураббийлардан ҳисобланади. Унинг қўл остида дунёнинг кўплаб номдор спортчилари шуғулланиб келишган. Артур Альбиерога машғулотларда бир қатор ёрдамчи мураббийлар кўмаклашадилар. Улар спортчиларнинг йўналишларига қараб машғулотларни ўтказишади. Шахсан мен тажрибали мутахассис Рид Фужан қўл остида шуғулланаман. Доҳада ўтадиган жаҳон чемпионатига юқорида номлари зикр этилган икки мутахассис бошчилигида тайёргарлик кўряпман.

 - Сиз Америкада ташкил этиладиган қатор мусобақаларда иштирок этасиз. Мазкур мусобақалардаги рақобат мухити ҳақида ҳам сўзлаб беринг. 

 Мавсум давомида Университет жамоалари ўртасида кўплаб мусобақалар ташкил этилади. Бу мусобақалар кун давомида ўтказилади ва уч соат ичида икки ёки уч хил масофага сузишга тўғри келади. Бундан ташқари аксарият спортчилар эстафета баҳсларида ҳам стартга чиқишади. Мусобақалар бир неча ҳафта давомида жума ёки шанба кунлари ўтказилади. Ўйлашимча, бундай стартлардан кейин рақобат мухити ҳам ўсиб бораверади. АҚШнинг барча Университетларида бассейнлар мавжуд ва ҳар бир мусобақа ўта кучли рақобат остида кечади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг