UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасиини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0

08 апр 21:02
Янгиликлар

Стол тенниси

Ўзбекистон Стол тенниси Федерацияси ва ЎзДЖТСУ ўртасида меморандум имзоланди

Теглар :  Стол тенниси
Бугун Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистон Стол тенниси Федерациясининг Тошкент вилояти бўлими ҳамда университет ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандумини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Стол тенниси Федерациясининг Тошкент вилояти бўлими раиси ўринбосари Цой Георгий Владимирович, Юқори Чирчиқ тумани болалар - ўсмирлар спорт мактаби директори Халикова Ольга Андреевна, Юқори Чирчиқ тумани болалар - ўсмирлар спорт мактаби аёллар терма жамоаси бош  мураббийси Исмаилова Алие Рутемовна, университет ректори, профессор Болтабаев Маҳмуджон Рустамович,  Спорт ўйинлари факультети декани Дусанов Норйигит Эрназарович, “Теннис, бадминтон назарияси ва услубияти” кафедраси мудири Усманов Кобилжон Камилович ҳамда Юқори Чирчиқ тумани болалар - ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари иштирок этишди.

Федерациянинг Тошкент вилояти бўлими ва университетнинг ўзаро келишуви доирасида стол тенниси бўйича мутахассисларини жалб этган ҳолда қисқа ўқув кўрсларини ташкил этиш, стол тенниси спорт турига оид илмий рисолалар чоп этишни йўлга қўйиш ҳам келишиб олинди. 

Университетда 2020-2021 ўқув йиллидан бошлаб стол тенниси бакалавир  таълим йўналиши очилди ва жами 71 нафар талаба қабул қилинди. Шулардан 26 нафари кундузги, 26 нафари сиртқи, 19 нафари махсус сиртқи таълимда таҳсил олмоқда. Талабаларининг 3 нафари Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади. 

Университетга федерациянинг Тошкент вилояти бўлими томонидан Германиянинг “DONIC” фирмасида ишлаб чиқилган 50 миллион сўмлик 6 дона стол тенниси столи берилди.  

Учрашув якунида томонлар бир-бирларига эсдалик совғалар тақдим этишди. 

ЎзДЖТСУ матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг