UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0

30 апр 09:27
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Ўзбекистон терма жамоаси FINA жаҳон сериясида совриндор бўлди

Токио шаҳрида синхрон сузиш бўйича FINA жаҳон серияси беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Унда жаҳоннинг 18 мамлакатидан спортчилар иштирок этишмоқда. Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўз омадини синаб кўрмоқда. Қизларимиз гуруҳ беллашувларида эркин чиқиш бўйича машқларда 80,3000 балл тўплаб, бронза медалини қўлга киритдилар. Бу борада Япония биринчи, Франция терма жамоаси қизлари эса иккинчи ўринни эгаллашди.

«Highlight» машқларида эса терма жамоамиз аъзолари 79,4000 балл жамғариб, кумуш медалга сазовор бўлишди. 85,2667 балл тўплаган франциялик қизлар эса олтин медални қўлга киритдилар. «Highlight» акробатик машқлардан ташкил топган қийин дастур ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоасида акробатик машқлар мураббий Фарҳод Ҳикматов бошчилигида олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Хитойдаги Жаҳон сериясининг соло бўйича эркин чиқиш баҳсларида Хонзода Тошхўжаева олтин, «Highlight»нинг жамоавий эркин дастурида эса терма жамоамиз аъзолари бронза медалларини қўлга киритгандилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг