UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

24 сен 14:39
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги юзасидан Меморандум имзоланди

Пойтахтимизда Ўзбекистон сузиш федерацияси ҳамда Россия сув полоси федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Меморандум имзоланди.

Тадбирда Ўзбекистон сузиш федерацияси биринчи вице-президенти Саидахрол Ғуломов, федерация вице-президенти Шуҳрат Сатторов ҳамда Бош котиб Алишер Ғаниев, шунингдек, Россия сув полоси федерацияси биринчи вице-президенти Евгений Шаронов иштирок этишди.

Имзоланган хужжатга кўра, эндиликда ҳар икки давлат сузиш федерациялари ҳамкорликда олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган спортнинг ушбу турини янада ривожлантириш мақсадида ҳар икки томонга манфаатли бўлган истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилади ва амалиётга тадбиқ этилади.

Меморандум имзолаш маросимида, шунингдек, сув полоси бўйича ЕвроОсиё лигасини ташкил этиш ва унда Ўзбекистон жамоаларини иштирокига оид масала ҳам муҳокама қилинди.

Тадбирда Россия сув полоси федерацияси биринчи вице-президенти Евгений Шаронов сўзга чиқиб, мамлакатимизда спортга, хусусан, сув полосини ривожлантиришга қаратилаётган эътиборни юқори баҳолади ва ўзаро ҳамкорлик ришталарини кенгайтириш мақсадида имзоланган меморандум, ҳар икки давлатда сув полосини янада тараққий этишига хизмат қилажагини мамнуният билан таъкидлади.

Меморандум имзолаш маросими сўнгида Евгений Шароновга Ўзбекистон сузиш федерациясининг эсдалик совғалари топширилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг