UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

15 мар 11:35
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон ва Россия жисмоний тарбия ва спорт таълими соҳасида ҳамкорлик қилади

Теглар :  РоссияЎзДЖТСУ
Жисмоний тарбия ва спорт таълими соҳасида халқаро тажрибаларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Мураббийлар ҳамда жисмоний тарбия мутахассисларининг малакасини ошириш йўналишларида таълим самарадорлигини ошириш борасида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, яқинда институтга А.И.Гертсен номидаги Россия давлат педагогика университети “Таълим ва ривожланиш психологияси” кафедраси ҳамда П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети “Адаптив спорт турлари назарияси ва методикаси” кафедраси профессори, психология фанлари номзоди, педагогика фанлари доктори Андрей Грецов ташриф буюрди.

Фахрий меҳмон дастлаб институт ўқув хоналари, улардаги кўргазмали қуроллар, ахборот ресурс маркази билан танишди. Шундан сўнг, умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, пара таекwондо ҳамда пара енгил атлетика гуруҳлари тингловчилари билан суҳбат олиб борилди. 

Бу жараёнда болалар психологияси, адаптив спортда спортчининг психологик тайёргарлиги, уларни мусобақаларга пухта руҳий тайёргарлик кўриши борасида сўз юритилди. 

Шунингдек, А.Грецов тингловчиларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб қайтарди. Қолаверса, институт профессор-ўқитувчилари билан ҳам илмий тадқиқот, адабиётлар ва ўқув жараёни борасида ўзаро фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг