UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

10 фев 19:52
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон ва Тожикистон крикет федерациялари ўртасида меморандум имзоланди

Теглар :  Крикет
Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан крикет спорт турини кенг кўламда ривожлантириш борасидаги ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Хусусан, марказий Осиёда крикет бўйича ҳамкорликни кенг йўлга қўйишни мақсад қилган Ўзбекистон крикет федерацияси Тожикистон крикет федерациясига таклиф йўллаган эди. Ушбу таклифага кўра, 8 февраль куни Тожикистон крикет федерацияси президенти Нажибуллоҳи Рўзи Тошкент шаҳрига етиб келди. Федерация масъуллари томонидан муносиб кутиб олинган меҳмон дастлаб Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев ҳамроҳлигида  ЎКФ томонидан бунёд этилаётган крикет стадиони билан яқиндан танишди.  

Шунингдек, Нажибуллоҳи Рўзи пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган крикет академиясини ҳам бориб кўрди ва мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига ва албатта крикет спорт турининг тез фурсатларда ривожланиш босқичига ўтганлигини ҳавас билан эътироф этди. Бугун 10 февраль куни эса Ўзбекистон  крикет федерациясида федерация раиси Азиз Михлиев ҳамда Тожикистон крикет федерацияси раиси Нажибиллоҳи Рўзи ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди. Ушбу имзоланган ҳужжатга кўра, эндиликда ҳар иккала мамлакат крикетчилари ўртасида халқаро крикет кенгаши (ICC) томонидан таъсис этилган уч босқичли халқаро мусобақаларни ўзаро ҳамкорликда ўтказишади ва бу билан ҳар иккала федерациялар халқаро крикет кенгаши (ICC) талабларини бажариб боришган бўлади. Меморандумга мувофиқ, жорий йилнинг май ойида Тожикистоннинг  крикет бўйича эркаклар ва аёллардан иборат терма жамоалари Тошкентга ташриф буюришади ва илк бор  мамлакатимизнинг крикет бўйича терма жамоалари билан ўзаро беллашишади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг