UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

17 апр 17:47
Янгиликлар

Велоспорт

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси биринчи бўлиб онлайн мусобақа ўтказди

Теглар :  Велоспорт
Карантин кунларида биринчилардан бўлиб Ўзбекистон велосипед федерацияси спортчилар орасида онлайн мусобақа ўтказди.

Дастлабки беллашув илк бор ташкил қилингани учун иштирокчилардан кўп нарса талаб этилмади ва регламент ҳам шунга мос содда, тушунарли қилиб ишланди. Қоида оддий: 30 сония ичида ким кўп ерга таянган ҳолда ётиб-туриш («отжимание» қилиш).

Мусобақада иштирок этиш учун 109 нафар спортчимиз ўз чиқишини ҳакамлар ҳайъатига тақдим қилди. Иштирокчилар орасида 21 нафар қизларимизнинг борлиги янада аҳамиятли кўрсаткичдир. Демак, умумий жисмоний тайёргарликка қаратилган ушбу кичик баҳснинг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

Йигитлар:

1. Никита Пальчик (РИОЗМИ)

2. Арслан Гафаров (ЧИОЗМИ)

3. Суҳроб Қурбонов (УИОЗМИ)


Қизлар:

1. Нафосат Козива (ЎзДЖТСУ)

2. Рената Байметова (ЎзДЖТСУ)

3. Анна Куликова (ФИОЗМИ)

Беллашув ғолиб ва совриндорлари карантин якунланганидан сўнг федерациянинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишади. Бундай мусобақа, шубҳасиз, спортчиларимизнинг карантин вақтида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ўзаро соғлом рақобат уйғотиш борасида катта аҳамият касб этади. Куни кеча муҳтарам Президентимиз коронавирус пандемиясига қарши кураш мавзусида қилган мурожаатларида жисмоний тарбия билан шуғулланиб бориш борасида алоҳида тўхталиб ўтган эдилар. Ўтказилган мусобақа мазкур мурожаатнинг амалий ифодаси сифатида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси спортчилари орасида янгича ёндашув билан тарғиб қилинди.

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг