UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

16 май 07:22
Янгиликлар

Теннис, Фотогалерея

Ўзбекистонда илк бор Падель тенниси бўйича клуб фаолият бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистонга янги спорт тури кириб келмоқда.

Кеча, 15 май куни пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган "Юнусобод спорт мажмуаси" ҳудудида Ўзбекистон учун янги спорт тури бўлмиш падель тенниси бўйича Padel.Uz клубининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда клуб асосчилари, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов сўзга чиқиб, клуб, жумладан мазкур спорт турининг юртимизда ривожланиши учун бор имконият ишга солинишини айтди.

Таъкидлаш жоиз, падель тенниси илк бор 1969 йилда Мексикада ўйлаб топилган. Ушбу спорт тури катта теннисдан биринчи навбатда, кортнинг кичиклиги билан фарқ қилади, падель тенниси кортлари катта теннисдан фарқли равишда ёпиқ кортлардан иборат бўлади.

Шунингдек, падель тенниси коптогида ҳам катта теннисникига қараганда бироз босим пастроқ ҳисобланади. Аммо ўйин қоидалари ва тизим катта теннис билан фарқ қилмайди. Мазкур спорт тури ҳали олимпия ёки паралимпия дастурларига киритилмаган, аммо Халқаро Падель Федерацияси фаолият юритади.

Padel.Uz клубининг Тошкентда иккита филиали мавжуд бўлиб, у ерда хорижий мутахассислар фаолият юритади. Тез орада юртимизда мазкур спорт тури бўйича федерация очилиши кутилмоқда.


Тадбирдан олинган суратларни томоша қилинг:


Суратлар муаллифи - Ҳабиб Жўрабоев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг