UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

10 дек 08:31
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ Беларус Миллий техника университети билан ҳамкорлик шартномаси имзолади

Теглар :  БеларусьЎзДЖТУ
Куни кеча Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Беларус Миллий техника университети ўртасида онлайн форматда ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Унда ЎзДЖТСУ ректори М.Болтабаев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор К.Баязитов, Халқаро ҳамкорлик бўлим бошлиғи Ш.Тоштурдиевлар иштирок этди.

7-11 декабрь кунлари Беларусда Миллий техника университетининг 100 йиллик юбилейи ҳам кенг нишонланмоқда, ҳамкорлик келишуви эса ушбу тадбир доирасида бўлиб ўтгани байрам кайфиятини янада кўтарилишига сабаб бўлди. Онлайн учрашувда Беларус Миллий техника университетининг 30дан ортиқ ҳамкор университети қатнашди.

Даставвал, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори М.Болтабаев Беларус Миллий техника университети ректори С.Харитончик ва университет жамоасига самимий табрик йўллади. Айни вақтда Беларус давлатида бўлиб турган университетнинг Ўзбек-Беларус қўшма «Жисмоний тарбия, спорт ва туризм» факультети декани Г.Асатова махсус совғани ҳамкор университет ректорига топширди. Ўқув юртининг келгусидаги илм соҳасида олиб бораётган ишларига омадлар тилади.

Сўнгра иккала томон онлайн форматда ҳамкорлик шартномасини имзолашди. Халқаро ҳамкорлик шартномасига кўра, энди икки давлат олий ўқув юртлари ўртасида «2+2» дастури асосида ҳам қўшма факультет ташкил этилади.

Шунингдек, онлайн тарзда икки томон ўртасида келгусидаги ҳамкорлик, лойиҳалар ва тадбирлар тўғрисида суҳбат бўлиб ўтди.

Маълумот учун, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети шу кунга қадар 21та хорижий олий ўқув юрти билан ҳамкорлик шартномалари имзолаган эди. Энди уларнинг сони яна биттага кўпайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг