UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

04 апр 07:56
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ хабарлари: Спортчи-талабалар “Моҳир ошпаз”чемпионатида беллашишди ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида байрам тадбирлари давом этмоқда.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Спортни бошқариш ва туризм факультети ташаббуси билан “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида университет эко оламини янада яхшилашга ҳисса қўшиш мақсадида 150 туп манзарали, 100 туп мевали кўчатлар экишди.

Шунингдек, кўчат экиш доирасида факультетнинг барча йўналиш талабалари иштирокида ўзига хос тарзда “Моҳир ошпаз”танлови ҳам ташкил этилди.

Илк бор ташкил этилган “Моҳир ошпаз” танловида талабалар томонидан 20 дан ортиқ қозонларда палов тайёрланиб, баҳорий таомлар билан безатилган дастурхонларга тортиқ қилинди. Энг мазали ош тайёрлаган спортчи-талабалар факультет раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланишди.

ЎзДЖТСУ  талабалари ўртасида бадминтон бўйича “Бадминтон лигаси” номли  беллашувлар ташкил этилди. Мазкур мусобақа университетнинг Бадминтон, теннис назарияси ва услубияти кафедраси, университет спорт клуби ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) Чирчиқ шаҳар Кенгаши билан ҳамкорлигида бўлиб ўтди.

Икки кун давомидаги қизғин беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, ўғил болалар ўртасида учинчи босқич талабаси Абдулла Абдуллаев барча рақибларини ортда қолдириб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Қизлар ўртасидаги баҳсларда эса иккинчи босқич талабаси Ўғилой Темировага тенг келадиган рақиба топилмади.

Ғолиб ва совриндор бадминтончилар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг