UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

11 фев 10:49
Янгиликлар

Кураш

ЎзДЖТСУда кураш ва белбоғли курашни ривожлантириш бўйича семинар ўтказилди

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида яна бир тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг маданият саройида миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси билан ҳамкорликда "Кураш ва белбоғли курашни янада ривожлантириш чора-тадбирлари ва унинг долзарблиги" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

Мазкур семинар-тренингда ЎзДЖТСУ ректори Маҳмуджон Болтабоев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Миллий олимпия қўмитаси кураш бўлими бошлиғи, фалсафа фанлари доктори Камол Усмонов, Чирчиқ шаҳар прокурори Хайрулла Бўриев, Ўзбекистон кураш федерацияси бош котиби Алишер Эшонқулов, кураш федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Олим Ҳайитов, Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси мудири Шавкат Мирзақулов бошчилигида кафедранинг профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди. 

Мазкур семинарда бугунги кунда кураш ва белбоғли кураш спорт турида кузатилаётган муаммолар, ушбу йўналишда таҳсил олаётган битирувчи-талабаларни иш билан таъминлаш масалалари, тизимдаги камчиликлар, ушбу  спорт турларини юртимизда ва халқаро миқёсда ривожлантириш борасида ўзаро фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Семинар доирасида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси томонидан ЎзДЖТСУнинг Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедрасига замонавий электрон табло совға сифатида тақдим этилди.

Шунингдек, Чирчиқ шаҳрида жисмоний тарбия ва спортни, хусусан, кураш ва белбоғли курашни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун Чирчиқ шаҳар прокурори, шаҳар кураш федерацияси раиси Хайрулла Бўриев белбоғли кураш федерациясининг ташаккурнома ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг