UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

18 мар 09:35
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУда пресс-тур ташкил этилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида спорт журналистлари ва блогерлар ўртасида стол тенниси бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси ва пресс-тур ташкил этилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди. 

Унда журналист ва блогерлар дастлаб, университет маданият саройида жойлашган АРМ, ўқув хоналари, спорт залларида профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда университет фаолияти билан танишишди. 

Пресс-тур давомида бокс, кураш, белбоғли кураш, гимнастика, дзюдо, таэквондо, каратэ спорт турлари бўйича педагогик маҳорат дарсларида Олимпиада ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатларининг совриндорлари иштирокида кўргазмали чиқиш ва мастер-класслар ўтказилди. 

Шунингдек, тадбир доирасида журналистлар, блогерлар ҳамда университет раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Унда журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилди ҳамда уларга атрофлича жавоблар олишди. 

Йиғилиш давомида университет ва «Спорт» телеканали ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумиимзоланди. Учрашув якунида университет раҳбариятига берилган энг яхши савол эгаларига ректорнинг махсус совғалари топширилди.

Шундан сўнг, стол тенниси бўйича “Ректор кубоги”га стартберилди. Мусобақада 40 га яқин журналист ва блогерлар иштирок этишди. Қизиқарли ва муросасиз беллашувларнинг эркаклар ўртасидаги мусобақасида  1-ўрин «Спорт» телеканали журналисти Санжар Муҳаммадхонов, 2-ўрин «Спорт» телеканали журналисти Сардор Раҳимов, 3-ўринни эса Телемарказ ходими Аббосжон Муроджоновлар эгаллади. 

Аёллар ўртасида 1-ўрин «Спорт» телеканали журналисти Малика Эрматова, 2-ўрин Сирдарё вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси матбуот котиби Сайёра Ирсқулова, 3-ўринни “Дунё бўйлаб” телеканали журналисти Озода Тўрақулова эгаллади. Беллашувлар якунлангач, ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг