UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

19 дек 08:06
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУда Республика илмий-амалий онлайн анжуман бўлиб ўтди

Теглар :  ЎзДЖТСУСеминар
Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси менежерларининг касбий компетентлигини ошириш йўллари» мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналиши «Иқтисодиётни ривожлантириш va либераллаштириш»га мувофиқ белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси йўлида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларга жаҳон ҳамжамияти, хусусан нуфузли олимлар, амалиётчи мутахассислар вa халқаро экспертлар томонидан билдирилаётган муносабат ва эътирофларга илмий-назарий, илмий-услубий ҳамда илмий-амалий жиҳатдан баҳо бериш белгиланган.

Анжуманда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва хорижий мамлакатлар хусусан, Россия, Белоруссия, АҚШ олий таълим массаларидан ҳамда мамлакатимизнинг спорт федерацияларининг мутахассислари, таниқли олимлар, профессор-ўқитувчилар ва магистрантлар иштирок этишди.

Анжуманнинг илмий дастури замонавий спорт индустрияси шароитида спорт менежерининг ўрни, рақамли иқтисодиёт шароитида менежмент тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқаришда менежернинг роли, Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бўлажак менежерларнинг ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий тарбияси, спорт мураббийларнинг ўқув-машқ жараёнларидаги бошқарув тизимини ташкиллаштиришнинг муаммолари ва спорт бўйича менежерларни тайёрлашнинг тиббий ва биологик жиҳатлари каби асосий йўналишларни ўз ичига олди. Ушбу анжуман шуъбаларига жами 100 тадан ортиқ мақолалар келиб тушди.

Бугунги кунда жамоатчилик спорт соҳаси ва у билан боғлиқ мутахассисликларга қизиқишмоқда. Бу спорт бизнесидаги хизматлар учун халқаро бозорнинг ривожланиши билан боғлиқ. Реклама берувчилар, инвесторлар ва журналистлар орасида спортга қизиқиш ортиб бормоқда. Мамлакатимизга бир қатор йирик халқаро спорт тадбирларини ўтказиш ишониб топширилмоқда. Уларни ташкил этиш учун бир қанча ташкилий ишлар олиб борилади. Жумладан, спорт иншоотларини қуриш ва бошқариш, чет эллик мухлисларни кутиб олиш ва жойлаштириш, спорт маросимларни юқори савияда ташкил этиш, ходимлар ва мураббийларни тайёрлаш, спорт тиббиётини ривожлантириш кабилардир.

Шунингдек, анжуман натижалари бўйича сўзга чиққан барча олимлар, хусусан хорижий олимларнинг билдирган хулосалари ва анжуман тўпламига келиб тушган илмий мақолаларда билдирилган таққослама танқидий таҳлиллар асосида жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун анжуманнинг таклиф ва тавсиялари тайёрланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг