UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

16 дек 15:04
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

“Ўзкимёсаноат” АЖ: Ўзбекистон спортчилари учун 2,4 миллиард сўм ҳомийлик маблағи йўналтирилди

Мазкур ҳомийлик маблағи 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик учун йўналтирилган.

Бундан кўзланган мақсад 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш, зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Бугунги кунда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари томонидан юқорида таъкидланган 2,4 миллиард сўм ҳомийлик маблағи белгиланган муддатларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳисоб рақамига тўлиқ ўтказиб берилди.

Ажратилган мазкур ҳомийлик маблағи Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан тегишли талабномалар асосида спортчиларимизнинг 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўришлари учун юртимиз ва хорижда ўқув машғулот йиғинларини самарали ташкил этиш, замонавий спорт инвентарлари билан таъминлаш ва барча зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида спорт федерацияларига йўналтирилмоқда.

Шу билан бирга, спорт федерацияларига ўтказилган маблағ ҳақида маълумотлар мунтазам равишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расмий веб-сайтидаги Очиқ маълумотлар рукнида эълон қилиб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жамият корхоналари томонидан йўналтирилган ҳомийлик маблағи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “2024-йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги ва 2022 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиш учун тайёргарлик қилиш ишларини жадаллаштириш тўғрисида”ги қарорлари ижроси доирасида амалга оширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг