UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

07 май 12:48
Янгиликлар

Бошқалар

Пара енгил атлетика: Италиядан хушхабарлар!

Теглар :  Паралимпия
Италиянинг Жесоло шаҳрида пара енгил атлетика бўйича “Italian Open 2022” халқаро Гран-При турнири бошланди.

Эътиборлиси, мусобақанинг дастлабки кунидаёқ вакилларимиз совриндорлар сафидан жой олди. Жумладан, бундан бироз аввал эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларининг Т36 классида Иззат Турғунов 5 м 61 см натижа қайд этиб олтин медални қўлга киритди. Ҳудди шу классда яна бир ҳамюртимиз Жамолиддин Акобиров эса 4 м 26 см натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.

Бундан ташқари, аёллар ўртасида клаб улоқтириш бўйича F32 классида Маҳлиё Акрамова 17 м 69 см натижа қайд этиб, делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални ёздириб қўйди.


Иззат Турғунов Осиё рекордини янгилади!

Қувонарлиси, эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларининг Т36 классида 5 м 61 см натижа билан олтин медални қўлга киритган ҳамюртимиз Иззат Турғуновнинг Осиё рекордини янгилагани ҳакамлар томонидан тасдиқланди.


Делегациямиз ҳисобига яна 2 та медаль қўшилди

Эркаклар ўртасида Т13 классида 400 метр масофага югуриш баҳсларида ҳамюртимиз Дониёр Ахмедов кумуш медалга сазовор бўлди.

Бундан ташқари, эркаклар ўртасида Т36 классида 400 метр масофага югуришда яна бир вакилимиз Жамолиддин Акобиров 3-натижани қайд этди ва бронза медалини қўлга киритди.


 “Italian Open 2022”да яна 3 та медаль қўлга киритилди

Италиянинг Жесоло шаҳрида пара енгил атлетика бўйича “Italian Open 2022” халқаро Гран-При турнирининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли бошланди.

Эркаклар ўртасида Т13 классида 100 метр масофага югуриш баҳсларида Дониёр Ахмедов олтин медални қўлга киритди. Худди шу масофага Т36 классида югуришда иштирок этган Иззат Турғунов ҳам олтин медалга сазовор бўлди.

Бундан ташқари, аёлллар ўртасида Т11 классида 100 метр масофага югуришда яна бир ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова 3-натижани қайд этди ва бронза медалини қўлга киритди.

Айни дамда делегациямиз ҳисобида 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали мавжуд.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг