UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

05 мар 18:37
Янгиликлар

Паралимпия

Паралимпия. “Хотин-қизлар кубоги” мусобақаси ташкил этилди

Теглар :  Паралимпия
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида гендер тенглигини таъминлаш, аёлларни Паралимпия спорт турларига жалб этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўплаб ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, ҳозирги пайтда Ўзбекистон Паралимпия терма жамоалари аъзоларининг 40 фоизини аёллар ташкил этади. Айниқса, пара енгил атлетика, пара пауэрлифтинг, пара таэквондо, пара сузиш, пара дзюдо каби спорт турларида ўзбекистонлик аёллар юқори ўринларни эгаллаб келишмоқда.

2021 йил Токиода бўлиб ўтган XVI ёзги Паралимпия ўйинларида 10 нафар аёл пара спортчи ғолиб ва совриндор бўлди. Бу эса Ўзбекистон делегацияси томонидан қўлга киритилган жами медалларнинг 60 фоизини ташкил қилади.

Гулжаной Наимова, Рўза Қўзиева, Шахноза Мирзаева, Моҳигул Ҳамдамова, Нурхон Қурбонова, Асила Мирзаёрова, София Бурханова каби аёл пара спортчиларнинг халқаро ареналарда қўлга киритаётган ютуқлари Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган аёлларга мотивация бериб, уларни Паралимпия спорт турларига жалб этишда наъмуна бўлиб хизмат қилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, юртимизда ногиронлиги бўлган аёллар ўртасида Паралимпия ҳаракатини янада оммалаштириш, уларни пара спорт турларига кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамкорлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жорий йилнинг 4 март куни пойтахтимизда жойлашган INNO ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида “Хотин-қизлар кубоги” мусобақаси ўтказилди. Анъанавий тарзда ташкил этилган турнирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 100 нафарга яқин кар ва заиф эшитувчи, таянч ҳаракат аъзолари шикастланган ва аравачада ҳаракатланувчи ҳамда заиф кўрувчи ва кўзи ожиз хотин-қизлар спортнинг пара шахмат ҳамда пара стол тенниси турлари бўйича ўзаро ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Мусобақа якунида совринли ўринларни қўлга киритган хотин-қизлар ташкилотчилар томонидан махсус диплом, медаль, кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, мусобақада қатнашган барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ушбу тадбир доирасида “Матонат марафони” ҳам ўтказилди. Унда ўз соҳаларида юқори натижаларга эришган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар мусобақа иштирокчиларига ўзларининг муваффақият йўллари ҳақида сўзлаб беришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг