UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

03 май 13:38
Янгиликлар

Бошқалар, Сув спорти турлари

Паралимпиячиларимиз Британиядаги турнирдан 9 та медаль билан қайтишди

27-30 апрель кунлари Буюк Британиянинг Шеффилд шаҳрида паралимпиянинг сузиш спорт тури бўйича Жахон серияси туркумига кирувчи Халқаро мусобақа бўлиб ўтди.


Мазкур мусобақада 45та давлатдан 575та спортчи иштирок этиб, улар орасида 6 нафар Ўзбекистон паралимпия спортчилари ҳам совринли ўринлар учун куч синашдилар.  

Ҳамюртларимиз ушбу нуфузли халқаро мусобақада 3та олтин, 3та кумуш ва 3та бронза, жами 9та медалга эга чиқишди. Жумладан Дмитрий Хорлин 200 метрга комплекс сузишда (02:16.14), 400 метрга эркин сузишда (04:11.41) ва 100 метрга баттерфляй усулида сузишда (00:59.21) 3та олтин медалга сазовор бўлди. Музаффар Турсунхўжаев 50  ва 100 метр масофаларга эркин сузишда (00:24.40) ва (00:53.70) натижалари билан 2та кумуш медали соҳиби бўлди. 

Аёллар ўртасида кечган бахсларда эса хамюртимиз Шоҳсанам Тошпўлатова 50 метрга эркин усулда (00:28.08) натижаси билан бронза медалини, 200 метрга комлекс сузишда (02:26.62) хамда 100 метрга баттерфляй усулида (01:05.51) натижалари билан 2 та кумуш медалини қўлга киритди. Яна бир қизимиз Фотимахон Амилова 100 метр брасс усулида (01:15.12) натижаси билан бронза медали соҳибаси бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг