UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0

25 апр 15:22
Янгиликлар

Париж-2024

Париж-2024 стартига 3 ойдан камроқ вақт қолди. Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилинадими?

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланган Олимпия ўйинлари стартига тобора оз фурсат қолмоқда.

Пандемия сабаб бу галги Олимпиадани уч йилгина кутишга тўғри келди. Лос-Анжелес Олимпиадасидан бошлаб яна ҳаммаси аввалги тўрт йиллик режимига қайтади. Айнан шу катта мусобақа стартига яқин қолгани сари ҳар сафар энг кўп бериладиган саволга дуч келаверамиз - Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида кўрсатиладими?

Париж-2024 Олимпиадаси остонасида ҳам кунда-кунора спортга бефарқ бўлмаган ҳамюртларимиздан шу мазмундаги саволлар бисёр бўляпти. Истеъмолчи, солиқ тўловчи сифатида сўрашга, балки талаб қилиш ҳақлари бордир. Бу саволнинг жавобини эса ҳозирча ҳеч ким аниқ айта олмайди. 

Нега? Сабаби оддий, ҳамма нарса молияга бориб тақаляпти. Биздаги хабарларга кўра, Париж-2024 Олимпиадаси трансляция ҳуқуқини сотиб олиш учун 1,5 миллион доллар атрофида маблағ керак бўлади. Уч йил олдин Токио Олимпиадаси учун Ўзбекистонга таклиф қилинган трансляция суммаси 1 миллион доллар атрофида бўлганди. 

Каналларининг кўплиги, қудратлигиги, яралганидан то шу кунгача давлат бюджетида боқиманда бўлиб ўтиришидан келиб чиқсак, бу суммани Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси кўтара олади. Лекин яна бизгача етиб келган маълумотларга таянамиз, айни пайтда МТРК бундай катта миқдордаги суммани Олимпиадани кўрсатиш учун тўламоқчи эмас. 

Маълумот учун, МТРКга давлат бюджетидан 2024 йил учун 559 млрд 913,6 млн сўм маблағ ажратилган. Озгина муболаға бўлса-да, кўрсатув эфиридан реклама эфир вақти кўп, шунча пул қаерга кетади, дея ўринли савол беришингиз мумкин. Рекламадан тушадиган пулнинг 75 фоизи МТРКга, қолган 25 фоиз улуши реклама эфирга кетган (ўзи машаққат билан топган) ўша канал ҳисоб рақамига келиб тушади. Ҳозир ҳам шундай бўлса керак, ҳар ҳолда 1-2 йил олдин шундай эди. Қолаверса, каналлар МТРКга "қарашли" автобаза ҳамда камералар ижараси учун отни калласидек пул тўлайди. Ўша бир йиллик МТРКнинг у чўнтагидан бунисига солинадиган пулга лизингга бир нечта енгил машина харид қилса, замонавий камералар олса бўлади. Лекин ҳозирги тизимда ҳолатида бунинг имкони йўқ. Майли, озгина ўтлаб кетдик, яна мавзуга қайтамиз.       

Яқинда МТРКга янги раис тайинланди. Алишер Хаджаев деярли 10 йиллик "ҳукмронлик"дан сўнг ўз ўрнини Абдурашид Жўрабоевга бўшатиб берди. Жўрабоев меҳнат фаолияти давомида Президент маслаҳатчиси ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимларида фаолият кўрсатган. 2023 йил 14 февралдан Бош вазир котибияти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Олимпиада трансляцияси харидида Жўрабоевнинг спортга қай даражада қизиқиши ҳам муҳим омил бўлса керак. Биздаги хабарларга таянсак, бундай эмас. Ҳозирда Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси МТРК билан бу борада музокара олиб боряпти. Балки, Олимпиадага қанча яқин қолса, шунча нарх арзонлашади деб кутилаётган бўлиши ҳам мумкин. Энди бу ёғига кутишдан ўзга чора йўқ. Спорт мухлислари қатори биз ҳам ижобий хабарлар бўлиб қолишидан умидвормиз!    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг