UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

23 сен 01:01
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларига навбатдаги лицензия қўлга киритилди

Хабар берганимиздек, шу кунларда Сербиянинг Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун, мусобақанинг саккизинчи куни доирасида 77 кг вазн тоифасида Ўзбекиистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян ўтиш босқичида иштирок этди ва бронза медали учун кечган баҳсда япониялик Нао Кусакага мағлуб бўлди.

Шундай бўлишига қарамасдан, Арам лицензия учун курашиш ҳуқуқини сақлаб қолди. Унга бу йўлда қозоғистонлик Демеу Жадраев рақиблик қилди. Қувонарлиси, вакилимиз Арам Варданян бу баҳсда ғалаба қозонди ва Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларига лицензия қўлга киритди.

Бу Ўзбекистон спортчилари орасида қўлга киритилган учинчи лицензия бўлди, бунгача гимнастикачи Тахмина Икромова ҳамда эркин курашчи Жавраил Шапиев тўрт йилликнинг энг мухим мусобақаси учун ўз чипталарини кафолатлаган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг