UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

17 фев 16:07
Янгиликлар

Бошқалар

“Париж сари йўл” селекцион Республика турнирининг навбатдагиси дзюдо бўйича ташкил этилди

Теглар :  Паралимпия
Сўнгги йилларда юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда оммавий спорт тарғиботига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Эътиборлиси, бу жараёндан паралимпия спорт турлари ҳам четда қолаётгани йўқ.

Хусусан, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, 2021 йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Паралимпия ҳаракатини ривож-лантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор мамлакатимизда Паралимпия ҳаракатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда. 

Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 5 ноябрда имзолаган “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги 5281-сонли қарори ижросини сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси бир қатор чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан. 

Жумладан, мамлакатимизда заиф кўрувчи ва кўзи ожиз инсонлар орасидан спортга қизиқиши ва лаёқати бўлганларни саралаб олиб, яқин келажакда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган профессионал спортчилар тайёрлаш ҳам устувор вазифа сифатида белгилаб олинган.

17-18 февраль кунлари республикамизнинг барча худудларидан пара дзюдога қизиқиши бўлган 150 нафардан ортиқ заиф кўрувчи ва кўзи ожиз инсонлар Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Саралаш тадбирининг очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, тренерлар ва мутахассислар иштирок этди.

Пойтахтга ташриф буюрган иштирокчилар дастлаб махсус тиббий кўрикдан ўтказилади ва улар орасидан пара дзюдо спорт турига иқтидори бўлганлар саралаб олинади  ва улар ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг бу каби саралаш тадбирлари давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг