UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0

21 мар 15:18
Янгиликлар

От Спорти

Поло бўйича “Tashkent Open-2021” турнирининг ғолиби аниқ

Теглар :  Поло
Пойтахтимиздаги “Пахтакор” футбол клубининг захира майдонида поло бўйича “Tashkent Open-2021” мусобақаси ўз якунига етди.

2 кун давом этган баҳслардан сўнг мусобақада ғолиб ва совриндор жамоалар номи аниқ бўлди. 

Ғолиблик учун Қашқадарё вилоятидан “Koç Construction” ташкилоти номидан иштирок этган “Қорабайир отчилик мажмуаси” ва Бухоро вилоятидан келган “NEST ONE” жамоалари баҳс олиб боришди. Кескин ва муросасиз кечган курашда қашқадарёлик полочилар рақибларидан устун эканликларини кўрсатишди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса “Universal Jumping” полочилари Миллий Гвардия қўмондонлиги жамоасини мағлуб этди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Миллий гвардия қўмондонлиги, Ўзбекистон поло федерацияси, юртимизда фаолият олиб бораётган таниқли ишбилармонлар ва спорт жамоатчилиги вакиллари иштирок этиб, бу каби мусобақаларнинг ташкил этилиши юртимизда жисмоний тарбия ва спорт оммавийлиги йўлида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг