UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

12 дек 16:06
Янгиликлар

Кураш

Полвонларимиз жаҳон чемпионатида 11 та медаль қўлга киритишди, ҳозирча ФОТОГАЛЕРЕЯ

Россиянинг Қозон шаҳрида белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур жаҳон чемпионатига пухта ҳозирлик кўрган белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллардан иборат терма жамоамиз (бош мураббий Аъзамжон Шокиржонов) ҳам муносиб иштирок этишмоқда.

Жаҳон чемпионатида эркаклар белбоғли курашнинг эркин йўналишида 8 та вазн тоифасида, хотин-қизлар эса 5 та вазнда гиламга чиқишмоқда.  

Қувонарлиси, 35 давлатдан йиғилган энг сара спортчилар орасида полвонларимиз 3 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлиб, кучлилар қаторидан жой олишди.

Кечаги эркин йўналиш бўйича беллашувларда терма жамоамиз таркибидан жой олган спортчилардан 57 кг. вазн тоифасида Ойбекжон Ҳамидов (Наманган), 68 кг.да Ойбек Султонов (Андижон), 52 кг.да Фарангиз Абдунабиева (Сирдарё)лар барча рақибларини енгиб, олтин медалларни қўлга киритишди.

82 кг.да Ҳусниддин Рўзиев (Андижон), 100 кг.да Аъзамжон Анваржонов (Андижон), +100 кг.да Шерзод Раҳимов (Фарғона), 58 кг.да Манзураой Мўйдинова (Фарғона) кумуш медалларига эга чиқишган бўлса, 62 кг.да Муроджон Раҳимов (Хоразм), 52 кг.да Мадина Акрамова (Андижон), 66 кг.да Земфира Азатова (Қорақалпоғистон), +76 кг.да Анифе Куртсеитова (Андижон)лар учинчи ўринни банд этиб, бронза медаль соҳибларига айланишди.

Биринчи кунги беллашувлар якунига етгач, тантанали тарздаги тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун полвонларимиз белбоғли курашнинг классик йўналишида беллашишади. Уларга ушбу йўналишда ҳам омад ёр бўлсин, деймиз!  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг