UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

27 июн 07:28
Янгиликлар

Кураш

Полвонларимиз жаҳон чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди + ФОТО

Татаристоннинг Қозон шаҳрида 2005-2006 йилларида туғилган ёшлар ва катталар ўртасида татар кореши ҳамда соҳил кореши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, спорт делегацияси раҳбари Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, мураббий Шавкат Мирзақулов бошчилигидаги терма жамоамиз мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этиб, 2 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди. 

Бундан ташқари от устида кураш бўйича ҳам жаҳон чемпионати ўтказилди ва ушбу беллашувларда ҳамюртимиз Холбек Султонов 100 кг вазн тоифасида бронза медалига эга бўлди. Айнан спортчиларимиз қўлга киритган медаллар сабаб мадҳиямиз янграб, байроғимиз сарбаланд кўтарилди. 

Жаҳон чемпионатининг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Салим Абдувалиев, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, жаҳон Кокпар ассоциацияси президенти Эркин Афзалов , эркин кураш бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби, спортимиз фахри Артур Таймазовлар иштирок этди. 

Ғолиб ва совриндорлар:

Ёшлар ўртасида кореш 

Кумуш медаллар

65 кг. Муҳаммаджон Абдукаримов

110 кг. Бахтиёр Сангинов


Катталар ўртасида кореш

Кумуш медаллар

65 кг. Диёрбек Сайдуллаев 

75 кг. Нусрат Юлдошев 

100 кг. Зайлобиддин Ортиқов 


Бронза медаллар 

85 кг. Илёс Аҳмадов 

90 кг. Ҳусан Абдуҳакимов

Катталар ўртасида соҳил кореш

Олтин медаль

80 кг. Холмирза Ҳасанбоев 

85 кг. Оғабек Аматбоев


Кумуш медаль

90 кг. Улуғбек Эшиев


Бронза медаллар

60 кг. Жўрабек Жалилов

70 кг. Абдураҳмон Эгамов

75 кг.  Зоҳиджон Раимқулов 

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг