UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

13 апр 14:57
Янгиликлар

Гимнастика

Пойтахтимиз бадиий гимнастика бўйича Жаҳон Кубоги босқичига мезбонлик қилади

Пойтахтимиз бадиий гимнастика бўйича нуфузли турнирга мезбонлик қилади.

15-17 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи бўлиб ўтади. 

Мусобақада Арманистон, Австралия, Озарбайжон, Болгария, Колумбия, Буюк Британия, Грузия, Германия, Италия, Қозоғистон, Латвия, Янги Зеландия, Словения, АҚШ, Ўзбекистон каби 15 мамлакат вакиллари иштирок этишади. 

Ушбу нуфузли турнирда мамлакатимиз шарафини Токио Олимпия ўйинлари лицензианти, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари кумуш медал соҳибаси, Жаҳон кубоги босқичлари ғолибаси, жамоа етакчиси Сабина Ташкенбаева ва Осиё чемпиони Тахмина Икромова ҳимоя қилади. Иккала гимнастикачи ҳам Лилия Власованинг шогирди ҳисобланади. Шунингдек, гуруҳ машқларида жамоамиз янги таркиб билан чиқиш қилади. Таркибдан қуйидаги гимнастикачилар жой олишган: Шахзада Ибрагимова, Наргиза Жманиязова, Нилуфар Аъзамова, Мумтоза Исхакзода, Мария Пак ва Хуршида Абдурауфова. Спортчиларимиз Раъно Муҳамедова ва Нилуфар Шамуродова қўл остида мусобақага тайёргарлик кўришмоқда.

Жаҳон кубоги шу йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари ва кузда бошланадиган Париж-2024 лицензион турнирлари учун тайёргарликнинг муҳим босқичини ҳам ўтаб беради.

Маълумот учун, Жаҳон кубогининг биринчи босқичи 18-20 март кунлари Грециянинг Афина шаҳрида, иккинчи босқич эса 8-10 апрель кунлари Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтди. Навбатдаги уч босқич Тошкент (Ўзбекистон), Баку (Озарбайжон) шаҳарларида, шунингдек июнь ойи бошида Песаро (Италия)даги босқич билан якунланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг