UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

13 июн 13:19
Янгиликлар

Кураш, Шахмат

Қибрайда хотира турнири ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги "Азия электр-энергия юксалиш" маъсулияти чекланган жамиятида мазкур МЧЖ асосчиси Эгамберган ота Бекчонов хотирасига бағишланган турнир ташкил этилди.

Асли Хоразм вилоятининг Урганч тумани Чекка шоликор қишлоғидан бўлган Эгамберган ота турмуш ўртоғи Ёқутжон опа билан 60 йилдан ортиқ бир ёстиққа бош қўйиб, 9 фарзандни тўғри тарбиялаб, ўқимишли, илм-маърифатли қилиб  камолга етказишди.  

Ибратли турмуш кечирган ушбу оила узоқ йиллар аҳил-иноқ ҳаёт кечирди. Эгамберган ота темирчилик ва чорвачилик соҳаларида ҳалол меҳнати билан ҳурмат-эътибор топган ва ҳамиша элда азиз инсонлар, намунали оилалардан бўлишган. 

Эгамберган Бекчоновнинг фарзанди, "Азия элект-энергия юксалиш" МЧЖ раҳбари Бекназар Бекчонов ташаббуси билан ташкил этилган турнирда ушбу корхонанинг 60 нафар ишчи-ходимлари ўртасида шахмат-шашка, 100 метрга югуриш, турникда тортилиш, тош кўтариш, армрестлинг, халқада машқ бажариш ва кураш бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. 

Қизиқарли ва муросасиз ўтган беллашувларда Мавлуда Аҳмедова, Раҳима Азимова, Охунжон Раҳмонқулов, Азиз Хожиев, Ойбек Кистабоев, Бахтиёр Абдуллаев сингари ишчи-ходимлари юқори натижалар қайд этиб, корхона раҳбари томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Тадбирда Эгамберган отанинг фарзандлари, яқинлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг