UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

20 июл 13:49
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимизнинг жаҳон чемпионати учун таркиби ва мусобақа дастури билан танишинг

Теглар :  Қиличбозлик
Яна 2 кундан сўнг Италиянинг Милан шаҳрида қиличбозлик бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади.

Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида энг йирик рейтинг очколарини тақдим қиладиган ушбу дунё биринчилигида 158 мамлакатдан 1000 дан зиёд қиличбоз ғолиблик учун баҳс олиб боради. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бўлиб, юртдошларимиз Апеннин ярим оролига катта таркибда йўл олган. Мусобақа дастури ва ҳамюртларимизнинг чиқиши ҳақидаги маълумот қуйидагича:

22 июль:
Саралаш: аёллар шпага, эркаклар сабля қуролида.
Таркибимиз: Малика Ҳакимова, Севара Раҳимова, Шаҳзода Эгамбердиева, Дилназ Муртазоева / Шерзод Мамутов, Зуҳриддин Қодиров, Исломбек Абдазов, Муса Аймуратов.

23 июль:
Саралаш: аёллар рапира, эркаклар шпага қуролида.
Таркибимиз: Умида Илясова / Файзулла Алимов, Жавоҳир Нурматов, Нодирбек Мўминов, Мейрхан Тимуров.

24 июль:
Саралаш: аёллар сабля, эркаклар рапира қуролида.
Таркибимиз: Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Паола Плиего, Фернанда Эррера / Муҳаммад Юсуф Асранов, Аҳмудиллохон Солихожиев, Иляс Молина, Дониёр Саъдуллаев.

25 июль:
Плей-офф босқичи: аёллар шпага, эркаклар сабля қуролида

26 июль:
Плей-офф босқичи: аёллар рапира, эркаклар шпага қуролида

27 июль:
Жамоавий саралаш: аёллар шпага, эркаклар сабля қуролида
Плей-офф босқичи: аёллар сабля, эркаклар рапира қуролида (яккалик)

 

28 июль:
Жамоавий саралаш: эркаклар шпага, аёллар рапира қуролида
¼, ½ финал ва финал: аёллар шпага, эркаклар сабля қуролида

29 июль:
Жамоавий саралаш: аёллар сабля, эркаклар рапира
¼, ½ финал ва финал: аёллар рапира, эркаклар шпага қуролида

30 июль:
¼, ½ финал ва финал: аёллар сабля, эркаклар рапира қуролида

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг