UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

17 апр 08:02
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Паола ва бошқа рақибларини мағлуб этган Дайибекова лицензион турнирда қатнашадиган бўлди + ФОТО

24-26 апрель кунлари Тошкентда қиличбозлик бўйича Осиё-Океания минтақаси учун Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақа бўлиб ўтади.

Кеча мазкур турнир олдидан ички саралаш баҳслари якунланди. Бу ҳақида МОҚ матбуот хизмати хабар берди

Хабар берганимиздек, мураббийлар штаби энг кучли рақобат юзага келган аёллар ўртасидаги сабля йўналишида ана шундай мусобақа ўтказишга қарор қилган. 30 нафардан ортиқ саблячи қизлар рақобатида Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Паола Плиеого ҳамда Яна Обвинцева ярим финалга етиб келишди.

Финал учун кечган баҳсда Зайнаб Дайибекова Паола Плиегони 15:9 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, иккинчи жуфтликда Севинч Исмоилова Яна Обвинцевани доғда қолдирди. Ҳал қилувчи беллашувда эса Дайибекова ўз устунлигини намойиш қилиб, лицензион мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилиш имкониятини қўлга киритди.

Беллашувларни МОҚ ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Пан-Америка қиличбозлик конфедерациясида раҳбарлик қилаётган ҳамюртимиз Виталий Логвин ҳам кузатиб боришди ва федерация мутасаддилари билан мазкур мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик масалалари юзасидан суҳбатлашишди.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак лицензион мусобақада ҳар бир йўналишда олтин медални қўлга киритган қиличбозларгина Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишади.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг